АҚШ Буюк Британия аҳолисининг Европа Иттифоқида қолиш бўйича танловига ҳурмат билан қарайди ва икки давлат ўртасидаги муносабатлар сақланиб қолади. Бу ҳақда 24 июнда АҚШ президенти Барак Обаманинг Оқ уй матбуот хизмати томонидан тарқатилган баёнотида айтилмоқда.   

"Бирлашган Қироллик халқи ўз фикрини билдирди, биз бу қарорни ҳурмат қиламиз. АҚШ ва Бирлашган Қироллик ўртасидаги ўзига хос муносабатлар сақланиб қолади", деб айтди Обама ва бу АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи ҳамкорлигига ҳам тааллуқли эканини қўшимча қилди.

Фото: Mark Wilson/Getty Images