АҚШ президенти Барак Обама Буюк Британияда ЕИдан чиқиш бўйича ўтказилган референдумда Breхit тарафдорлари ғалаба қозонгани ҳақидаги хабардан британияликлар бош вазири Дэвид Кэмерон билан бир неча кун ичида бўлиб ўтган референдум ҳақида суҳбатлашишни режалаштирган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатди.

"Президент Буюк Британияда ўтказилган референдум натижасидан хабардор", дея Оқ уй вакили баёнотини келтирали агентлик.

Оқ уй вакили яқин вақт ичида қўшимча баёнотлар беришини билдирган.

23 июнь куни Бирлашган Қиролликда мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзолиги масаласида референдум бўлиб ўтди. Евроиттифоқдан чиқиш учун британияликларнинг 51,9 фоизи (17,1 миллион) овоз берди, аҳолининг 48,1 фоизи (16,14 миллион) бунга қарши чиқди.