Россия президенти Владимир Путин Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига қабул қилиниши учун ҳеч қандай тўсиқларни кўрмаётгани ҳақида маълум қилди. Путин бу ҳақдаги фикрини Тошкент саммити доирасидаги тор доирадаги музокаралар вақтида айтиб ўтган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

"Биз Эроннинг ядровий муаммоси ҳал қилинганидан ва бу давлатдан БМТ санкциялари ечилганидан кейин бу давлатнинг ташкилотга қабул қилинишига ҳеч қандай тўсиқ кўрмаяпман", деган у.