ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари, ташкилот саммитининг якуний декларациясида, Украина инқирозининг сиёсий йўл билан ҳал этилиши тарафдори эканликларини билдиришди. 

"Аъзо давлатлар Украинадаги инқирозни 2015 йил 12 февралдаги Минск келишувларини виждонан адо этиш орқали сиёсий йўл билан ҳал этиш зарурлигини тасдиқлашади", — дейилади декларацияда.