ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилот саммитининг якуний декларациясида Суриядаги сиёсий вазиятни ҳал этишга ва сурияликларга ўз келажагини мустақил равишда ҳал этишга чақирилди.

ШҲТ давлатлари раҳбарлари "Сурияда барқарорликка эришиш, бу давлатнинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитетини сақлаб қолиш зарурлигини тасдиқлайди. Суриядаги сиёсий инқироз муқобил вариантларсиз ҳал этилиши, сурияликларга ўз келажагини мустақил равишда ҳал этишига йўл қўйилиши керак", дейилади Тошкент декларациясида.

Шунингдек, ШҲТ аъзолари Яқин Шарқ ва Африка шимолидаги мавжуд сиёсий инқироз БМТ Уставидаги тамойиллар асосида ҳамда умум томонидан тан олинган халқаро ҳуқуқ нормаларига мутаносиб ҳолда зудлик билан бартараф этилиши кераклигини таъкидлашган.