Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари раҳбарлари Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик таъминланишини минтақа хавфсизлиги таъминланишининг асосий зарурати деб билишади.

"Ташкилот етакчилари Афғонистондаги тинчлик ва барқарорликнинг тез орада таъминланиши минтақа хавфсизлиги учун муҳим омилдир", дейилган Тошкент декларациясида.

Қайд этилишича, ШҲТ давлатлари Афғонистон ичкарисидаги зиддиятларнинг ярашув йўли билан бартараф этилиши, бу жараён фақат мамлакатнинг қонуний раҳбарияти ва афғон халқи иштирокида рўй бериши керак деб ҳисоблайди.

"БМТ Афғонистон бўйича халқаро ҳамкорликда марказий мувофиқлаштирувчи ролни ўйнаши керак", дейилган ҳужжатда.