Тошкент саммитидан кейин ШҲТга раислик қилиш навбати Қозоғистонга ўтади.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити 2017 йилнинг 7-8 июнь кунларида Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкентдаги саммит доирасидаги учрашув вақтида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов маълум қилди.

"ШҲТ давлатлари раҳбарларининг навбатдаги йиғилиши Остона шаҳрида, 2017 йилнинг 7-8 июнь кунларида ташкил этилади", деган Ислом Каримов ШҲТ аъзоларининг кенгайтирилган йиғилиши вақтида.