Хитойлик ва испаниялик олимлар ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, Хитой пойтахти Пекин шаҳри йилига 11 сантиметр чўкиб бораяпти, деб ёзмоқда Британиянинг The Guardian газетаси.

Олимлар, сўнгги бир неча йил давомида сунъий йўлдошлар орқали олинган суратларни ўрганиб чиқишган. Уларнинг аниқлашича, хитойликларнинг саноат ва қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ерости сувларини фаол равишда тортиб олиши, Пекин шаҳрининг йилига 11 смга пасайишига сабаб бўляпти. 

Шаҳарнинг айрим туманларида (масалан, Чаоян тумани ҳудудида) чўкиш ҳолати бунданда тезроқ юз бермоқда. 

Шунга кўра, олимлар Пекин темир йўллари ва бино-иншоотларида жиддий вайронагарчилик юз бериши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда. 

Ҳозирги вақтда, тадқиқотчилар илмий журнал учун Пекин чўкишига оид илмий мақола тайёрлашаяпти.