Америкалик ёзувчи Дэн Браун қаламига мансуб “Инферно” романи асосида ишланган шу номдаги фильмнинг янги трейлери намойиш этилди. Картинада бош ролни Том Ҳэнкс ижро этган. Ушбу роликни Sony Pictures Entertainment кинокомпаниясининг YouTube’даги канали орқали томоша қилиш мумкин.

Фильм режиссёри Рон Ховард. Картинада, шунингдек, Фелисити Жонс, Бен Фостер, Омар Силар ҳам роль ижро этишган. 

«Инферно» — бу «Да Винчи коди» ва «Фаришталар ва жинлар» фильмларининг мантиқий давоми ҳисобланади. Биринчи трейлер 2016 йилнинг май ойида чиққан эди.