АҚШ президентлиги учун республикачилар партиясидан эҳтимолий номзод Дональд Трамп, мамлакат раҳбарлигига сайланса, тадбиркорлик билан шуғулланмаслиги ҳақида баёнот берди. 

"Ҳа шундай қиламан. Аммо, ҳозирча сайловолди кампанияси кетар экан, буни амалга ошириш муҳим, деб ўйламайман", — деган Трамп, шу хусусда берилган саволга жавоб берар экан. 

Трамп ўтган йилнинг сентябрь ойида президент этиб сайланса, лавозим учун бериладиган маошни рад этишини айтган эди. 

Ҳозирда, 3 млрд доллар бойликка эга бўлган Трамп — АҚШнинг муваффақиятли тадбиркорларидан бири ҳисобланади.

Google image