АҚШ президенти лавозимига номзод  Дональд Трамп "Клинтоннинг 10 та афсонавий ёлғони" деб номланган сайтни ишга туширди. Шу тариқа Трамп навбатдаги марта мамлакат президенти курсисига курашда ўзининг асосий рақиби Хиллари Клинтонни ёмон отлиқ қилишга уринмоқда.  

Интернет фойдаланувчилар LyingCrookedHillary.com манзилида жойлашган сайтга кириб, 2012 йилда Ливиянинг Бенгази шаҳрида юз берган воқеаларни эслатувчи видеоёзувни кўришлари мумкин. Ўшанда АҚШ элчихонасига ҳужум оқибатида бир неча фуқаро, жумладан элчи ўлдирилганди. 

Ўша вақтда Клинтон АҚШ Давлат котиби бўлган. Ўшанда кўпчилик Бенгазидаги элчихонага ҳужум учун айбни Клинтон зиммасига юклаганди.