Туркия жануби-шарқидаги Мардин провинциясидаги полиция участкаси яқинида миналаштирилган автомобилнинг портлаши натижасида жабрланганлар сони 12 кишига етди. Бу ҳақда Anadolu хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, портлаш оқибатида уч нафар ҳарбий хизматчи жароҳатланган. Жабрланганларнинг барчаси шифохонага етказилган.

Манбанинг хабар беришича, портлашни Курдистон ишчи партияси ўз зимммасига олган.

Аввалроқ, Туркиянинг Мардин провинциясидаги полиция участкаси яқинида миналаштирилган автомобиль портлатилгани, бунинг натижасида икки киши яраланиб, автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.