Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги арафасида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати “25” акциясига бағишланган қатор танловларни ўтказади:

- “Мустақиллик менинг тақдиримда” номли тақдимотлар танлови

- “Энг улуғ, энг азиз” танлови

- “Ватанимга дил изҳори” танлови

Агар танловларда қатнашиб қимматбаҳо совғалар соҳиби бўлишни истасангиз, қуйидагиларни амалга оширишингиз кифоя:

1) 25.kamolot.uz сайтида берилган иштирокчи анкетасини тўлдиринг;

2) Танлов номинациялари билан танишинг;

3) Ўзингиз иштирок этаётган номинацияни кўрсатган ҳолда ижодий ишларингизни анкетага илова қилинг;

Энг кўп овоз олинг ва қимматбаҳо совғани қўлга киритинг!