Американинг Миссури штати транспорт вазирлиги Айдахонинг Solar Roadways стартапига кўмак беради. Ушбу ғоя муаллифилари «ақлли» йўл қопламаларини жорий этишни илгари суради, деб хабар қилмоқда The Next Web.

«Келажакка йўл» ташаббускор гуруҳи раҳбари Том Блэр, The Kansas City Starга берган интервьюсида ҳикоя қилишича, лойиҳанинг тажрибаси сифатида тарихий Route 66 йўлининг бир қисми қуёш панеллари билан қопланади. 

Скотт Брюсоу ва унинг рафиқаси Жулининг истиқболли лойиҳасига нафақат ҳукумат маблағ ажратмоқда, балки Indiegogo сайтида ўтказилаётган сармоя тўплаш ташвиқоти воситасида ҳам молиялаштирилади. Шу пайтгача у ерда 2,2 млн доллардан ортиқ маблағ тўпланган.

Solar Roadways (қуёш йўллари) тизими қуёш панелларига эга олтибурчакли модулли плиталардан иборат бўлиб, турли эҳтёжлар учун электр энергияси ишлаб чиқаради. Хусусан, улар йўлдаги қатновнинг зичлигидан келиб чиқиб, чизиқлар чизиши, йўлдаги ҳодисалардан огоҳ этиши ҳамда қиш мавсумида йўлни иситиши мумкин.

Фото:Google image