Буюк Британия парламенти сайтига жойлаштирилган петицияни бир миллиондан ортиқ фуқаро имзолаган. Улар, мамлакатнинг ЕИдаги аъзолигига ойдинлик киритувчи референдумни қайта ўтказишни талаб қилишмоқда. 

Тошкент вақти билан соат 16-13да уни 1 206 919 киши имзолаган. Қайд этилишича, петицияни Британия парламенти муҳокама этиши учун, уни 100 минг фуқаро имзолаши кифоя қилади.

 

фото:Google image