Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпин Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни жорий йил сентябрь ойида Хитойда бўлиб ўтиши кутилаётган “кучли йигирматалик” мамлакатлари ўртасидаги учрашувга таклиф этди.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Хитой пойтахти – Пекинга расмий сафар билан келгани ва президент ўз сафари вақтида бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказишни режалаштиргани ҳақида хабар берилган эди.

"Катта йигирмалик" гуруҳи - глобал иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун ташкил этилган форумдир. G20 гуруҳи таркибига жаҳоннинг тараққий этган ва этаётган энг йирик 20та давлати киради. Жаҳон ЯИМнинг 85 фоизи уларнинг ҳиссасига тўғри келади.

 

Фото:© РИА