АҚШнинг биринчи хоними Мишель Обама қизлари Наташа Обама ва Малия Энн Обама билан биргаликда Африка қитъасига, ўсмир қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш мақсадида йўл олишади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Олти кунлик сафарлари чоғида хонимлар Марокаш ва Либерияда бўлишади. Шунингдек, Испанияга ҳам ташриф буюришади.

Мишель Обама ўтган йилдан буён Let Girls Learn лойиҳаси устида иш олиб бормоқда. Лойиҳанинг мақсади Америка ҳукуматининг ривожланаётган давлатлардаги ўсмир қизлар таълимини тараққий эттиришга қаратилган.

фото: JOE PENNEY | REUTERS