Москва суди 200 нафардан зиёд нафақахўрни алдаган 12 кишилик этник жиноий гуруҳ устидан ҳукм ўқиди. Бу ҳақда Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк маълум қилган.

"Суд ўн икки нафар айбланувчини 22 июлга қадар ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди", - деди у.

ИИВ вакилининг айтишича, зарар келтирилган сумма миқдори 50 млн рублни ташкил этади. Аввалроқ Ростов вилоятида мобил телефон орқали фирибгарлик қилган ва 200 нафар нафақахўрлардан 20 млн рубль миқдорида пулни ўзлаштирган 20 киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Улар нафақахўрларнинг уй телефонларига қўнғироқ қилишиб, уларга ўзларини ижтимоий хизмат ходими этиб таништиришган. Сўнгра нафақахўрнинг давлат дастурига тушганлигини, унга дам олишга йўлланма ва бир марталик ижтимоий ёрдам кўрсатилиши ҳақида айтишган. Пулни олиш учун улардан банк карталарининг коди ва рақамларини сўрашган. Кейинчалик улар нафақахўрнинг ҳисоб-рақамидан пул ечиб олишгани маълум бўлган.

Қўлга олинганлар Москвага етказилган.