24 июнда одессеялик аёл бирваракайига беш эгизак - уч ўғил ва икки қизалоқни дунёга келтирди. Бу ҳақда Одесса шаҳари ҳокимияти матбуот хизмати хабар берди.

Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Игор Шпакнинг маълум қилишича, аёлнинг ҳомиласи саккиз ҳафта бўлганида ўтказилган ультратовуш текширувидаёқ унинг беш эгизакни кутаётганлиги аниқ бўлган. 

Ҳомиладорлик вақтида эса аёл доимий равишда кузатув ва консултатив назорат остида бўлган. 

Ҳомиланинг 30-ҳафтасида эса она ва эгизак болаларни сақлаб қолиш мақсадида туғуруқ жарроҳлик йўли орқали амага оширилган. 

Шундай қилиб, эгизак гўдаклар дунёга келгач, ўғил чақалоқларни оғирлиги 1810, 1190, 1720, қизчалар эса - 1450 и 1250 граммни такил этган.