ХХР пойтахти Пекин шаҳрида Осиё инфратузилмалар сармояси банкининг биринчи анъанавий анжумани ўз ишини бошлади. Йиғилиш, 25-26 июнь кунлари бўлиб ўтади. 

Учрашувнинг очилиш маросимида иштирок этган ХХР давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Чжан Гаоли сўзларига кўра, ОИСБ учун бошқа молиявий институтлар билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. 

Унинг айтишича, ОИСБга аъзо давлатларнинг аксарияти, янги Ипак йўли атрофида жойлашгани, ташаббуснинг барқарор ривожланишига замин яратади. 

Осиё инфратузилмалар сармояси банки (Asian Infrastructure Investment Bank)га 57та давлат аъзодир. Улар орасида, тараққий этган ва ривожланаётган мамлакатлар ҳам бор. Банкни ташкил этиш тўғрисидаги битим 2015 йил 29 июнда имзоланган эди. 

Банк Осиё-Тинч океани минтақасидаги инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш билан шуғулланади. Унинг низом жамғармаси 100 млрд долларни ташкил этиб, Хитой, Ҳиндистон ва Россия директорлар кенгашида аксар овозга эга.