Техасдаги Форт-Уорт шаҳрида  жойлашган рақс мактабида отишма содир бўлди. Бу ҳақида Associated Press хабар қилди

Отишма натижасида икки нафар киши ҳалок бўлди, бир нечаси жароҳат олди. Полиция вакили Дэниел Сегуранинг сўзларига кўра, жиноят содир бўлган жойга етиб келган ходимлар ўқ узилиши натижасида ҳалок бўлган кишининг танасини топишган. Қолган жабрдийдалар шифохонага етказилган, у ерда яна бир киши ҳалок бўлган. 

Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.