ХХР раиси Си Цзиньпин РФ президенти Владимир Путин билан ўтказган мулоқотида қайд этишича, Россия ва Хитойнинг стратегик ҳамкорлиги ва ўзаро алоқалари минтақавий ва халқаро сиёсатнинг соғлом ривожига самарали ижобий таъсир кўрсатмоқда. 

Си Цзиньпин шунингдек, 2016-йилда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланганига 15 йил ҳамда стратегик ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганига 20 йил тўлишини алоҳида ёдга олган. 

"Шу боисдан ҳам, президент Путиннинг Хитойга ташрифи ўзига хос маънога эга. Куни кеча, биз ШҲТ саммитида бошқа иштирокчи давлатлар билан бирга ташкилотни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этдик. Мен Саммит натижаларидан қониқиш ҳосил қилганимни билдирмоқчиман", - деган Си Цзиньпин. 

У, янги давр шароитларида икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш борасида президент Путин билан амалга ошираётган саъйи-ҳаракатларини юксак қадрлашини таъкидлаган.

 

фото:Google image