Ҳар йили 24 июнда Шотландияда миллий байрам— Мустақиллик куни (Independence Day of Scotland) кенг нишонланади. 1314 йил 24 июнда Баннокберндаги жангда Шотландия қироли Роберт Брюс Англия қироли Эдуард IIнинг армиясини мағлуб этиб, мамлакати мустақиллигини тиклаган эди. 

Фикримизча, Шотландия дунёнинг гўзал табиатга эга давлатларидан биридир. Қадимги ёдгорликлар, мафтункор тиниқ сувли кўллар ва ўрмонлар...

Қуйидаги суратларни томоша қилиб, ўзингиз хулоса қилишингиз мумкин:

1. Мелроуз аббатлиги— Шотландиядаги энг қадимги ибодатхоналардан бири. Цистерциан ибодатхонаси 1500-йилларда вайрона айлантирилган

2. Файф вилоятидаги Ист-Ньюк балиқчилик қишлоғидаги бандаргоҳ

3. Скай — Ички Гебридлар архипелагида жойлашган, ўзининг машҳур яшилтусли тепаликлари ва улкан тоғлари билан танилган орол 

4. Авлиё Андрей собори вайронасининг тонг вақтида кўриниши

5. Троссакс қўриқхонасида сайр қилиб юрган митти-сигир

6. Данноттар қасри - Шотландиянинг Абердиншир вилоятидаги ўрта асрларга оид вайрона қалъа  

7. Қироллик миляси - Эдинбург марказидаги энг машҳур кўча

8. Волинкада ўйнаётган мусиқачилар Эдинбург аҳолиси учун оддий ҳолат

9. Қасрли чўққининг устида барпо этилган Эдинбург қасри Холируд боғидан ажойиб кўринади

10. XVIII аср ўрталарида Эдинбургда, аҳолининг зич жойлашувига оид муаммони ҳал этган янги шаҳар барпо этилганди 

11. Шотландия жанубидаги Локерби шаҳрида тепалиги остонасида жойлашган ягона уй

12. Глазгодан шимолда жойлашган Лох-Эйв кўли яқинидаги вайронага айланган Килхурн қасри 15- ва 17-асрларга оид

13. Ангусдаги Глэмис қасри, она-қиролича Елизавета Боуз-Лайон хонимнинг уйи бўлган

14. Шетланд митти отлари-понилар Шотландиянинг ўзига хос ташриф қоғозлари

15. Глазгодаги Clyde Arc Bridge кўприги

16. Old Course Сент-Эндрюснинг дунёдаги энг яхши гольф майдонларидан бири

17. Ажойиб Лох-Несс - афсонавий "лох-несс махлуқи"нинг бошпанаси

18. Лох-Несс кўли соҳилида Аркарт қасри вайроналарини учратиш мумкин

19. Волинка оркестри ва барабанчиларнинг Тоғ ўйинларидаги мусобақаси

20. Шотландия жануби-ғарбига борсангиз, айрим дарахтларнинг Лох-ломонд кўлида ўсаётганига гувоҳ бўлашингиз мумкин

21. Файф вилоятида денгиз суви ортга чекинганда, Ист-Ньюкнинг тошли қирғоқларини кўрса бўлади

22. Бен-Невис эса умуман Британия оролларининг энг юқори нуқтаси ҳисобланади

23. Скара-Брей Европанинг янги тош асрига оид энг яхши сақланган қўрғонларидан биридир