Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ханиф Атмар 25-27 июль кунлари Москвага ташриф буюради, деб маълум қилди Россиянинг Кобулдаги элчиси Александр Мантицкийга иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги. 

Атмар Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан учрашади.

"Афғонистон Ислом Републикаси президенти миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Россия пойтахтига сафари давомида Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан стратегик хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувларда иштирок этади", дейилмоқда хабарда.

Аввалроқ Россия ва Афғонистон разведка маълумотлари билан алмашиш бўйича келишувга келганлари маълум қилинганди.