Мадриднинг “Реал” жамоаси собиқ мураббийи Карло Анчелотти Криштиану Роналду ҳаққи Португалия терма жамоаси ғалаба қозонишлари кераклигини айтиб ўтди.

«Роналду Португалия терма жамоаси учун жуда ташвиш чекади. Сиз терма жамоа таркибида унинг мағлуб бўлмасликка ҳаракат қилаётганининг гувоҳи бўласиз. Мен қачонлардир “Реал”да ишлаганимда унинг энг яқин дўстлари ўзга португалияликлар - Пепе ва Фабиу Коэнтраулар бўларди. Агар Роналду испан бўлганида у икка марталаб Европа ва Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган бўларди. Балки ундан ҳам кўп.

Португалия термаси учун ўйнаш у учун алоҳида моҳият касб этади. У халқаро даражадаги ютуқларни қўлга киритишни истайди. Ўзинг ўйнаётган мамлакатни эса алмаштиришинг мумкин эмас», — деб унинг сўзларидан иқтибос келтирган The Telegraph нашри.

Манба: Tribuna.Uz