Буюк Британия қуйи палатасидаги илтимосномалар қўмитаси Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидаги аъзолиги масаласи бўйича қайта референдум ўтказиш илтимосномасини овозларни қўшиб ёзиш ҳолатига йўл қўйилганликка текширади.

Маълум қилинишича, фирибгарлик йўли билан қўшилган барча имзолар ўчирилади. Айни вақтда петиция 3 млн 200 минг имзо тўплади.

Аввалроқ қайта референдум ўтказиш илтимосномаси Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиш тарафдори томонидан бир ой аввал яратилгани маълум қилинганди. Унинг айтишича, унинг илтимосномаси мамлакатнинг Европа Иттифоқида қолиш тарафдорлари томонидан "ўғриланган".