Жорий йилнинг 25 июн куни Элликқалъа туманида “26 июн – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни” муносабати билан касб-ҳунар коллежлари ва мактаб ўқувчилари ўртасида “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида спортнинг валейбол, футбол, катта теннис, стол тенниси турлари бўйича мусобақалар, “Гиёҳвандлик – аср вабоси” мавзусида расмлар танлови, “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Мазкур мусобақа ва танловларда 500 нафардан ортиқ ўқувчилар қатнашиб, ўз маҳоратларини намойиш қилишди. Спорт мусобақалари орқали соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинган бўлса, расмлар ва иншолар танловида ўқувчилар гиёҳвандлик ва шу каби иллатларга нисбатан ўз қарашларини ифода қилдилар.  Ғолибларга диплом ва эсталик совғалари топширилди. Мазкур тадбирлар сана муносабати билан туман марказий амфитеатрида бўлиб ўтадиган концерт дастурига уланиб кетди. Дастурда саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлар ҳамда ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар ўқувчи ёшларга кўтаринки кайфият бахш этди.  


Жавлонбек Балтаев