Хитой Хайнань оролидаги Вэньчан космодромидан янги авлоддаги "Буюк сафар-7" ракета-ташувчисини учирди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Ракета орбитага космик аппаратлар ва Ерга ракета учирилгандан 20 соат ўтиб қайтиши керак бўлган кўп функционал қурилманинг Ерга туширилувчи моделининг кичрайтирилган нусхасини етказади.

"Буюк сафар-7" ракетаси лойиҳаланиш ва ишлаб чиқарилишнинг барча босқичларида рақамли технологиялардан фойдаланиб яратилган биринчи ракета бўлди. Унинг юк кўтариши 13,5 тоннани ташкил қилади. Бу рақам Хитойнинг бошқа ракеталаридан 1,5 баробар кўпроқни ташкил қилади. 

Айтиш жоизки, ракетанинг учирилиши Хитойнинг 4-рақамли Вэньчан космодромидан биринчи парвоз бўлди.