2016 йилнинг февраль ойида Ҳиндистоннинг Ringing Bells компанияси томонидан тақдим этилган нархи 4 доллардан арзон турадиган Freedom 251 смартфони харидорларга етказиб берилиши бошланади.

TJournal хабар қилишича, 30 июнь куни бундай смартфоннинг 200 минг донадан иборат илк туркуми харидорларга жўнатилади.

Февраль ойида ҳиндлар компанияси Freedom 251 смартфони нархи 500 рупияни ташкил этишини маълум қилганди.

Эндиликда смартфон номидан келиб чиққан ҳолда унинг нархи 251 рупия қилиб белгиланган.

Ringing Bells Freedom 251 4 ядроли процессор, 1 Гб тезкор хотира, 8 Гб ички хотира, 3,2 Мп асосий камера, 0,3 Мп фронтал камера, 1450 мА/соатли аккумулятор ва Android Lollipop билан таъминланган.