Испанияда сайловчилар кейинги ярим йил ичида иккинчи марта парламент сайловларида иштирок этишмоқда. Бугун Конгрессга ва Сенатга депутатларни сайлаш бошланди.

2015 йилнинг 20 декабрида ўтказилган аввалги сайловда сайланган депутатлар бош вазир томонидан тасдиқланмаганди.

Конгрессдаги ўринлар учун 545 номзод ўртасида кураш кечади (декабрь ойидаги сайловда бу миқдор 605 эди). Сенат учун сайловларда 582 номзод иштирок этмоқда (декабрдаги кўрсаткич - 657).

Сайлов маҳаллий вақт билан соат 09:00да (Тошкент вақти билан соат 12:00) бошланган. Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 20:00гача очиқ бўлади.

Испанияликлар парламентнинг қуйи палатаси учун 3500 депутат, юқори палата учун 208 нафар сенаторни сайлашлари керак.

Испаниянинг 36,5 миллион нафар фуқароси сайлаш ҳуқуқига эга. Улардан 34,6 миллионлик қисми мамлакат ҳудудида истиқомат қилади. 1,5 миллион атрофидаги киши почта орқали сайловда қатнашади. 26 июнь кунги сайлов вақтида сайлаш ҳуқуқига эга испанияликлар сони декабрдагидан кўра 197 минг 245 нафарга ошган.

Бу демократик Испания тарихидаги 13-сайлов.