АҚШнинг Калифорния штати ҳудудида бир неча кундан бери давом этаётган табиий ёнғинлар 150та уй тўла вайрон  бўлди. Аssociated Press нашрининг маҳаллий амалдорлардан бири, округ ёнғинга қарши мудофаа хизмати вакили Керн Энтони Ромерога асосланиб хабар қилишича, яна 2500та уй ёнғин ичида қолиши мумкин.

Бу уйларнинг аҳолиси эвакуация қилинган. 

Агентликнинг маълум қилишича, олов ичида қолган уйдан чиқа олмаган кекса эр-хотин ҳалок бўлган.

Ёнғинга қарши 1100 ўт ўчирувчи кураш олиб бормоқда. Оловни ўчиришга ҳудуддаги қуруқ ҳаво ва доимий шамол халақит бермоқда. 

Штат губернатори Жерри Браун фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Бундан олдинроқ ёнғин туфайли Exxon Калифорниядаги заводини кўчирган.

Шунингдек, Калифорнияда дунёнинг энг йирик электростанцияларидан бири ёнғин ичида қолган.

Калифорнияда охирги ҳафта давомида ёнғин туфайли минглаб одамлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Ўт ўчирувчиларнинг ҳаракатлари туфайли бир қатор ҳудудларда оловнинг тарқалиши қисман тўхтатилган. Ёнғин, шунингдек, Юта ва Аризонада ҳам қайд этилиб, у ерда юзлаб одам хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.