Россиянинг Карелия ўлкасида қутқарувчилар 18 июнь куни Сямозере кўлидаги бўрон туфайли чўкиб кетганлардан ўн тўртинчисининг жасадини аниқлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатди.

"Карелия республикаси ҳукумати бош вазири ўринбосари Олег Тельновнинг маълум қилишича, 26 июнь куни тонгида қутқарувчилар Сямозеро кўлидан яна бир бола жасадини топишган. У 18 июнь кунги бўрондан кейин бедарак йўқолган деб ҳисобланган бола жасади", дейилган хабарда.

18 июнь куни Россиянинг Карелия Республикасида жойлашган оромгоҳда дам олаётган 47 бола ва тўрт нафар ёши катта кузатувчидан иборат гуруҳ Сямозеро кўлидан кечиб ўтаётган пайтда пўртана бошланган ва бунинг оқибатида 14 нафар бола чўкиб кетганди.