Лондоннинг Буюк Британиядан мустақил деб тан олиниши бўйича арзнома остига 150 минг киши имзо қўйди, бу эса шаҳар мэрига арзномани топшириш учун зарур бўлган овоз ҳисобланади, деб маълум қилинди change.org сайтида.

"Келинг ҳақиқатга тик боқамиз – қолган мамлакат норози. Шунинг учун сайловларда бир-биримизга пассив-агрессив овоз бериш ўрнига расман ажралишиб, қитъадаги дўстларимизга қўшиламиз", дейилган арзнома матнида.

Арзномада Лондоннинг мустақиллигини эълон қилиш ва ЕИ ҳамда Шенген ҳудудига киришига ариза беришга чақирилган.

Аввалроқ Лондон мэрига Британиядан ажралиб, ЕИга қўшилиш таклиф қилинганди.