Хитой 25 июнь, шанба куни Хайнань провинциясидаги Вэньчан космодромидан муваффақиятли тарзда учирилган Long March 7 ("Буюк сафар-7") янги авлод элтувчи ракетаси модули ерга қайтиб тушган. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар тарқатган.

"Буюк сафар-7" ракетаси лойиҳаланиш ва ишлаб чиқарилишнинг барча босқичларида рақамли технологиялардан фойдаланиб яратилган биринчи ракета бўлди. Унинг юк кўтариши 13,5 тоннани ташкил қилади. Бу рақам Хитойнинг бошқа ракеталаридан 1,5 баробар кўпроқни ташкил қилади. 

Ракетанинг учирилиши Хитойнинг 4-рақамли Вэньчан космодромидан биринчи парвоз бўлди.

Long March 7 учирилиши Хитой орбитал станцияси тузилишининг бир қисми бўлиши кутилмоқда.