Исландиядаги президентлик сайловида мустақил номзод сифатида иштирок этган мустақил номзод, тарихчи Гудни Йоханссон бюллетенларнинг барчаси ҳисоблаб чиқилганидан кейин ғолиб чиқди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги маҳаллий нашрларга асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Йоханссон 39,1 фоиз овоз тўплаган, унинг энг яқин таъқибчиси, тадбиркор Халла Томасдоттир сайловчиларнинг 27,9 фоизлик қисми томонидан қўллаб-қувватланган. Бу маълумотлар RUV телеканали эфирида айтилган.

Экспертларнинг баҳолашича Йоханссон "бошқа пландаги президент" бўлади. Унинг сайланиши исландияликлар томонидан ўтмишдан воз кечилгани сифатида қаралади.

Ҳеч бир сиёсий партия аъзоси бўлмаган Гудни Йоханссон тарих фани бўйича профессор ҳисобланади.