Татаристонда микроавтобус ва автомобиль иштирокида тўқнашув рўй бериши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.

"Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда 10 киши бўлган, улардан 7 нафари ҳалок бўлган, 3 нафари жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб кетилган", дейилган хабарда.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.