Москва шаҳридаги Внуково аэропортида йўловчилардан бири юрагидаги муаммо туфайли жон берди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги ўз манбасига асосланиб хабар тарқатган.

Қайд этилишича, бу 1 кун ичида иккинчи марта аэропорт ҳудудида юз берган ўлим бўлди.

Манба маълумотига кўра, 2 ҳодиса ҳам иссиқ ҳарорат туфайли юрак етишмовчилиги келиб чиқиши ортидан юз берган.