Ёз кунлари ўз ҳукмини ўтказиб, жазирама барчамизни кондиционер ва вентиляторлардан фойдаланишга мажбур қилмоқда. Бундай кунларда кўпчилик музқаймоқлар, мевали шарбатлар ва газли ичимликлар сотиб олади. Булар вақтинчалик ёрдам беради, холос. 

Экспертлар жазирама кунлардан осон ўтишга ёрдам берувчи 10та озиқ-овқат маҳсулотидан иборат рўйхатни тузиб чиқишди. 

1. Бодринг. Бу иссиқдан сақловчи 100 фоизли ёз маҳсулоти ҳисобланади. Кун давомида чанқамаслик ёки ошқозонда оғирлик сезмаслик учун бодрингли салат истеъмоли кифоя қилади. 

2. Помидор. Бу маҳсулот ҳам бодрингнинг хусусиятларини ўзида жамлаган. Помидорлар иссиқ кунлардан яхши сақлайди, чунки уларда суюқлик ва витаминлар катта миқдорда. 

3. Ловия. Ловия тер безларининг меъёрида ишлашини  таъминлайди ва терлашни камайтиради. 

4. Маржумак. Маржумак организмда гемоглобин миқдори етарли бўлиши учун муҳим бўлган қимматли темир манбаи ҳисобланади. Агар гемоглобинингиз меъёрида бўлса, сиз иссиқ кунларда ўзингизни енгил ҳис этасиз. 

5. Олма. Парҳезшунослар жазирама кунларда кўпроқ олма истеъмол қилишни тавсия этишади. Бунинг боиси уларнинг витаминларга бойлигидадир. 

6. Кўкатлар. Петрушка, кашнич, укроп, салат барглари, отқулоқ... Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Кўкатларнинг барчаси жуда фойдали, витаминларга, айниқса, В гуруҳи витаминларига бой, шунингдек улар 90 фоиз сувдан иборат. 

7. Ялпиз. Яққол совутиш таъсирига эга. У чой, лимонад, шунингдек шўрва ва салатларга қўшилади. Жуда иссиқ кунларда ялпиз ҳидининг ўзиёқ инсонга тетиклик бағишлайди, шу боис ёз кунлари ялпизли эфир мойи доим ҳамроҳингиз бўлсин.

8. Мевалар. Ёз фасли шундай бир мавсумки, у инсонга бир йилга етадиган витаминларни йиғиб олиш имконини беради. Шу боис таомномангизга мавсумий мевалар: қулупнай, олча, смородина кабиларни киритинг.

9. Сут маҳсулотлари. Улар чанқоқни босиш билан бирга оқсил етишмовчилигини бартараф қилади. Сут-қатиқ маҳсулотлари кўкатлар ёки мевалар билан яхши уйғунлашади. 

10. Денгиз маҳсулотлари.  Натрий, калий, фосфор, йод, магний, цинк, мис, марганец, калий  - бу хали денгиз маҳсулотларидаги фойдали минералларнинг тўлиқ  рўйхати эмас. Бундан ташқари денгиз маҳсулотлари жуда яхши ҳазм бўлади.