Бугун, 27 июль куни Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида Уимблдон теннис турнири бошланади. “Катта Дубулға” туркумидаги мазкур турнир энг қадимги ва нуфузли мусоқаба ҳисобланиб, ушбу мавсум 130-чиси.

1868 йилда Лондон жануби-ғарбий чеккасидаги Уимблдонда "Бутун Англия крокет клуби" ташкил топган, саккиз йилдан сўнг бу жойда теннис ўйнала бошланган. 1877 йилда Уимблдонда биринчи теннис турнири бўлиб ўтиб, 1968 йилдан бу турнир “Уимблдон очиқ турнири” мақомини олди. 140 йилдан буён ушбу турнирнинг қоидаларига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмади.  

Уимблдондаги турнир ўзининг шартли анъаналари билан машҳур бўлиб, биринчи галда - иштирокчиларининг оқ кийимларда ҳаракат қилиши,  теннисчилар ва ҳакамларнинг бир бирига “Жаноб” ва “Хоним” дея мурожаат қилиши муҳим саналади. 

Шунингдек, Уимблдон ўйинларига мунтазам равишда қироллик хонадони вакиллари ташриф буюриши одат тусига кирган. 

Турнир фаворитлари бу сафар ҳам кейинги 2 йил ичида ғолибликни қўлга киритган сербиялик Новак Жокович ва америкалик Серена Уильямс бўлиши кутилмоқда. 29 ёшли Жокович мавсумни аъло даражада ўтказмоқда, у “Катта Дубулға” туркуми доирасидаги икки турнирда ғолиб чиқди: Январдаги Австралия очиқ чемпионати ҳамда май ойида, Париж шаҳрида ўтказилган “Ролан Гаррос” турнирида.

34 ёшли Уильямс Уимблдонда шу вақтгча 6 марта ғолибликни қўлга киритган. Лекин у 2016 йилда “Катта Дубулға” туркумида ҳали зафар қучмаган.

Жокович биринчи рақам остида, мезбонлар вакили, британиялик Энди Маррей иккинчи рақам остида таснифланган. Швейцария вакиллари Рожер Федерер ва Стен Вавринка эса турнирнинг учинчи ва тўртинчи рақам остидаги спортчиларидир.

Испаниялик Рафаэль Надаль жароҳати туфайли бу галги турнирни ўтказиб юборади.

Жуфтликлар ва аралаш жуфтликлар ўртасидаги ғолибларни аниқлаш турнирида ўсмирлар ўртасида мусобақалар ўтказилиб, унда теннис фахрийлари ҳамда меҳмонлари ҳам иштирок этади.  

Икки ҳафта давомида очиқ яшил майдонда ўтказиладиган Уимблдон - 2016 турнири 10 июль кунида якунланади. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 36,5 млн еврони ташкил этади. 

Уимблдон “очиқ турнир” мақомини олганидан кейин эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида америкалик Пит Сампрас ва Рожер Федерер 7 мартадан ғолибликни қўлга киритишган.

Чехословакиялик Мартина Навратилова эса аёллар ўртасидаги турнирларда 9 марта ғолиб чиққан. (Германиялик Штеффи Граф 7 марта, америкалик Серена Уильямс 6 марта).

Россия вакили Мария Шарапова 2004 йили 17 ёшида Уимбилдон чемпиони бўлган. 

2011 йилда Мария Шарапова чехиялик Петра Квитова билан бўлган баҳсда омадни қўлдан бой берганди, 2010 йили эса яна бир россиялик Вера Звонарева Серена Уильямсга ютқазганди.