Испанияда етакчи консерватив Халқ партияси экзит-пол маълумотларига кўра парламент сайловларида ютмоқда, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Халқ партияси 350 ўринлик парламентда 117-121 ўрин олган. 2-ўринда "Биргаликда қила оламиз" сўл коалицияси бормоқда, у 91-95 ўрин олган. Испания социалистик ишчи партиясига 81-85 ўрин насиб қилган.