Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған вакили Москва ва Анқара икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун зарур чораларни зудлик билан қабул қилишга келишиб олганларини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Вакилнинг айтишича, Эрдўғаннинг Россия президенти Владимир Путинга йўллаган хатида Сурияда турк самолёти томонидан уриб туширилган Су-24 самолётининг ҳалок бўлган учувчиси оиласи "бизни кечиради" деб умид қилинган.

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Эрдўған уриб туширилган самолёт учун кечирим сўраганини маълум қилганди.

Туркия бош вазири эса "Россия билан муносабатлар нормаллашишида" олға силжиш борлигини айтиб ўтди.