Ўтган ҳафтада Хитойда дунёдаги энг қудратли TaihuLight суперкомпьютери ишга туширилган эди. Унинг меҳнат унумдорлиги 93 петафлопсни ташкил этади. Шу кунларда, АҚШнинг Оак Риждаги Энергия департаменти миллий лабораторияси яқин орада IBMнинг суперкомпьютерини олиши маълум қилинди. Унинг унумдорлиги эса, Хитойникидан икки баравардан ортиқроқ бўлиб, 200 петафлопсни ташкил этиши кутилмоқда. 

NVIDIAнинг Volta чипларининг график имкониятлари туфайли янги Summit суперкомпьютери параллел ҳисоблаш қобилиятидан максимал даражада фойдалана олади.  IBM компаниясининг openPOWER технологияси эса, компьютер процессорлари, маълумотлар сақлаш қурилмалари, ҳисоблаш ускуналари ва бошқа қисмлари орасидаги ахборот алмашинувини тез ва ишончли амалга оширишга ёрдам беради. 

АҚШ Энергия департаменти, мамлакатдаги аксар суперкомпьютерларга эга бўлиб, унинг сафи яқинда яна иккитага кўпаяди. 

Улардан бири Sierra деб номланиб, унинг унумдорлиги 150 петафлопсга яқиндир. Яна бир Aurora суперкомпьютери Аргон миллий лабораториясида пайдо бўлади. 

Флопс-компьютернинг сониясига амалга ошира оладиган ҳисоблаш амалиёти сони 10нинг 15 даражаси вордда кўрсатади