Испания Халқ партияси Испанияда муддатдан аввалги парламент сайловларида ғалаба қозонди ва ўз мавқеини мустаҳкамлаб олди, бироқ бу ҳукуматни шакллантириш учун етарли бўлмади. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Халқ партияси овоз бериш натижаларига кўра 350 мандатдан 137 тасини олди, бироқ у бир ўзи якка қарор қабул қилиши учун камида 176 депутатлик ўрни олиши керак эди.

Яъни партия томонидан илгари суриладиган исталган қонун лойиҳаси тўсиб қўйилиши мумкин ва бу янги сайловлар Испания сиёсий тизимига аниқлик олиб келмаганини англатади, ваҳоланки бу сайловлар айнан шунинг учун ўтказилганди.

Овоз бериш ўнг ва сўллар орасидаги кучларни бирор томонга устунлигини аниқлаш учун ташкил этилганди, чунки улар ўзаро келиша олмаётганлари сабабли Испания парламентининг қонун чиқариш ишини боши берк кўчага олиб кириб қўйдилар.