Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху, мамлакат табиий газини Туркия орқали Европага етказиб бериш режасини эълон қилди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги. Исроил ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, ўзаро муносабатларни нормаллаштириш келишуви, транзит бўйича битимни имзолашни кўзда тутади. 

«Исроил табиий гази Туркия орқали Европага етказиб берилиши мумкин. Мазкур келишувсиз бунинг имкони бўлмас эди. Гап йирик рақамлар ҳақида бормоқда», — деган Нетаньяху Рим шаҳрида қилган чиқишида. 

Аввалроқ, Исроил ва Туркия ўзаро муносабатларни нормаллаштиришга келишиб олгани хабар қилинган эди.

 

фото:© РИА