Париж шаҳридаги «Стад де Франс» ўйингоҳи Италия – Испания учрашуви арафасида теракт хавфи мавжудлиги туфайли полициячилар томонидан ўраб олинган. Бу ҳақда Scotish Sun мухбири Роберт Грив хабар қилди.

«Стад де Франс» стадионига кириш йўллари хавфсизлик нуқтаи назаридан тўсиб қўйилди.Полициячилар портлаш хавфи мавжудлиги ҳақида айтишди», – деб ёзган ўз твиттерига Грив.

Италия ва Испания учрашуви бир неча дақиқалардан кейин бошланади.

«Tribuna» Италия – Испания учрашувидан матнли трансляция уюштиради.