61 киши Калифорния штати Перрис шаҳри осмонида қанотли либос (wingsuit)ларда бир вақтнинг ўзида парвоз этиб, жаҳон рекордини ўрнатди. Ушбу воқеа акс этган видеолавҳа GoProнинг расмий саҳифасида эълон қилинди. 

Улар, 4 та самолёт бортидан сакраб, осмонда ромб шаклини ҳосил қилишган. Парвоз бир неча дақиқа давом этган. Бу эса, жаҳон рекордини қайд этиш учун кифоя қилган.

 

фото:AP