Иккинчи жаҳон уруши олдидан чоп этилган Keep Calm and Carry On (Жимлик сақланг ва худди шундай давом этинг) оригинал плакати Буюк Британияда 21,2 минг фунт стерлингга (28 минг доллар) сотилади. Постер Лондонда ҳар йили ўтказиладиган санъат ва антквариат кўргазмасида сотувга қўйилади. Бу ҳақида The Guardian нашри хабар қилди. 

Бугунги кунга келиб, дунёда Keep Calm'нинг 20тадан кўп бўлмаган нусхаси сақланиб қолган бўлиб, улар 2000 йилда Barter Books фойдаланилган китоблар дўконидан тўсатдан топиб олинган. Деярли барча адад - тахминан 2,5 миллион нусха - уруш йилларида қайта ишлашга жўнатилган. Мазкур ташвиқот плакатлари ҳеч қачон кўзланган мақсад йўлида ишлатилмаган. 

Keep Calm постерлари 1939 йилнинг ёзида чоп этилган: Буюк Британия ҳукумати Европада таранглик ошиб бораётган бир вазиятда халқни тинчлантиришга ҳаракат қилган. Плакатлардаги ёзувни қирол тожи безаб турибди - ушбу мурожаат Георг VI'дан Британия фуқароларига қаратилган. 

2000 йиллар бошида ушбу постерлар топилганидан кейин Keep Calm and Carry On жумласи бутун дунё бўйлаб турли вариантларда кенг оммага тарқалди.