Қирғизистонда 2010 йил июнь ойи воқеаларида жабр кўрган 300дан ортиқ тадбиркор 47 миллион сом ссуда оладиган бўлди. Ҳукуматнинг шу мазмундаги қарорини, Қирғизистон молия вазирлиги сўровига биноан, парламентнинг бюджет ва молия масалалари бўйича қўмитаси тасдиқлаган.
 
Республика молия вазири Адилбек Касималиевнинг сўзига кўра, маблағлар Архитектура, қурилиш ва уй-коммунал хўжалиги қошидаги уй-қуқаролик қурилиши департаментига ажратилади. Бу бошқарма, Ўш шаҳри, Ўш ва Жалолобод вилоятларида 2010 йил июнь ойида рўй берган воқеаларда оммавий ўғирликдан жабр кўрган 313 тадбиркорга узоқ муддатли ссуда беради.