2016 йил 22 июнидан бошлаб, Қозоғистоннинг Усть-Каменогорск шаҳридаги "Азия Авто" заводи конвейеридан «Lada Granta», «Lada Kalina» ҳамда «Lada 4x4» йўлтанламаси беш эшикли моделининг илк намуналари чиқди, деб хабар қилмоқда «Азия Авто» АЖнинг матбуот хизмати.

Бундан аввал, "Азия Авто" заводида «Lada»нинг «Lada 4х4» ва «Urban» йўлтанламаслари ишлаб чиқарилган эди. Шу йилнинг август ойидан бошлаб бу ерда «Lada Priora» ҳам ишлаб чиқарила бошланади. Бир ой ўтиб, «Lada Vesta» седани, «Lada XRAY» кроссовери ва «Lada Largus» универсалини йиғиш ишлари йўлга қўйилади. 

Қайд этиш жоиз, 2015 йил якунларига кўра, «АвтоВаз» Қозоғистон автомобиль бозорининг 28 фоизини эгаллаб олган. Ўтган йили республика аҳолиси 24,5 минг дона Ваз машиналарини харид қилган.