Россиянинг «ЛУКОЙЛ» компанияси 2017 йилга келиб, Ўзбекистондаги Ҳисор лойиҳаси доирасида газ қазиб олишни 4,8 млрд кубометрга етказишни режалаштирмоқда.
Компаниянинг амалдаги биринчи вице-президенти Равиль Магановнинг маълумотларига кўра, компания 2015 йилда Ҳисор лойиҳаси дорасида 1,6 млрд кубометр миқдорида газ олган.

Айни дамда компания газ йиғиш, тайёрлаш ва етказиш борасида қурилиш ишларини фаол тарзда олиб бормоқда.

Маълумот учун: “Жануби-Ғарбий Ҳисор” лойиҳаси асосида газ олиш лойиҳаси 2011 йилнинг декабрь ойидан бошланган эди.